ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ УМАРОВА ЛОЛА

Экологик муаммо

Bakalavriatning barcha ta 'lim yo 'nalishlari uchun

Экологик билим бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга, зеро дунёда кўпайиб бораётган экологик муаммолар инсоният келажагига хавф солмоқда. Ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида Экологик билимлар куни нишонланади. Бу кун 1992 йил Рио-де-Жанейро шахрида ўтказилган БМТ конференциясида атроф-муҳит муаммолари муҳокама қилинганида, инсониятнинг хаёти ва барқарорлиги, учун бутун дунё аҳолиси ўртасида экологик тарбия катта аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Бу байрамнинг асосий мақсади-экологик билимларни олдига суриш, аҳолида экологик маданиятни ривожлантириш, жамиятни экологик хавфсизлиги ҳақида маълумотлантириш, хамда хар бир фуқарони экологик фикр юритишда тарбиялаш ва тайёрлаш. Бу масалани муҳимлилиги хеч кимни шубҳалантирмайди ва қатор мамлакатларда тарбия ва таълимнинг асосий йўналишларидан хисобланади. ҳитни асраш, аҳолини экологик маданиятини шакллантириш йўлидаги фаолиятлар - инсоният келажаги гаровидир. “Экология” термини (юнон тилида «оикос»-уй, «логос» -фан ) илк бор 1866 йили немис биологи Эрнст Геккел томонидан киритилди. Бугунги кунда экология - организмларни ўзаро ва атроф-муҳит билан бўлган муносабатларини ўрганадиган фан. Инсониятни кун сайин ўсиб бораётган эҳтиёжлари ва сайёрамизда камайиб кетаётган имкониятлари ўртасидаги мувозанатни ушлаб туриш , табиатни мущофаза қилиш учун хар биримиз экологик билимларга эга бўлмоғимиз зарур. Экологик таълим ва билим, табиат муҳофазасидаги муаммоларни ечими усули сифатида халқаро тан олинди. Ўзбекистонда ҳам экологик тарбия ва таълим умум таълим муассасаларининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, Сайёрамиз келажаги ўсиб келаётган авлоднинг экологик маданиятига боғлиқ. Глобал экологик муаммоларни давлатлараро ва дунё миқёсида биргаликда ечиш мумкин, аммо яшаб турган жойининг экологиясини яхшилаш хар бир инсон вазифасидир. Ушбу кунда умумтаълим муассасаларда давлат идоралари, оммавий ахборот воситалари хамкорлигида турли тадбирлар ўтказилади. Экологик маданиятни одамлар онгига сингдириш-келажак авлодни соғлигини сақлаш гаровидир.

Ер шарининг асосий қисми сувдан иборат. Қуруқлик Европа, Осиё, Африка, Америка, Австралия ва Антарктида. Дунёда 190 атрофида мамлакатлар бўлиб, уларда турли миллат ва миллий вакиллари истиқомат қилади.

Қитъалар майдонларининг ўлчамлари бўйича қўйидаги тартибда жойлашган. Осиё 43608000 кв/км, Африка 30335000 кв/км, Америка 25349000 кв/км, Антарктеда 13340000 кв/км, Европа 10498000 кв/км, Австралия 8923000 кв/км.

Қуёш марказидаги иссиқлик 15000000 0С гача етади.

Бактериялар инсон организмига нисбатан 10 000 баробар нурланишга чидамлироқдир.

Агар сиз 75 ёшга кирсангиз сиз 600 миллион марта нафас олган бўласиз.

Сизнинг юрагингиз 3000 миллион марта урган, юрагингиз 200 миллион литр қонни айлантирган бўлади.

Ер сайёраси ўз ўқи атрофида айланганда экваторнинг сирти соатига 1600 км. тезликда ҳаракатланади. Ер қуёш атрофида эса соатига 100000 км.соат тезликда айланади.

Ўрмонлар дунё юзининг 40 миллион кв.майдонни эгаллайди. Ўрмон дарахтлари ичида энг тез ўсадиган тропик “албитсия” бўлиб, у 1 йилда 10 метргача ўсиши мумкин.

Дунёда микраскоп остидагина кўриниши мумкин бўлган майда планктонлардан тортиб, баландлиги 100 метргача етадиган дарахтлардан иборат 275000 турдаги ўсимликлар мавжуд. Ўсимликлар ер юзининг 40% қисмини эгаллайди.

Аборигенлар – маълум худудда жойлашиб олган илк одамлар. Одатда Австралиянинг туб аҳолисини шундай деб атайдилар.

Миграция – ҳар йили ҳайвонлар ва қушларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши деганидир.

Материк – Океанлар билан ўралган алоҳида йирик қуруқликдир. Ер юзида 6 та материк мавжуд. Евросиё, Африка, шимолий Америка, жанубий Америка, Антарктида ва Австралия.

Екология (юн. — уй, турар жой ва ...логия) — организмдан ҳар хил даражада юқори турадиган системалар; популятсиялар, биотсенозлар, биогеотсенозлар (екосистемалар) ва биосферанинг тузилиши, уларда кечадиган жараёнларни оʻрганадиган биол. фанлари мажмуи. э.ни организмлар ва улар билан атроф муҳит оʻртасидаги оʻзаро муносабатларни оʻрганадиган фан сифатида ҳам талқин қилинади. э. оʻрганадиган обʼектларига коʻра, умумий ва хусусий э.га ажратилади.

Умумий э. организмдан юқори турадиган ҳар хил системаларнинг тузилиши ва функсиясини оʻрганади. У популятсиялар э.си, биотсенология, экосистемалар э.си каби боʻлимлардан иборат. Популятсиялар э.си популятсияларининг структураси ва миқдорий динамикасининг умумий қонуниятлари ҳамда ҳар хил турлар популятсиялари оʻртасидаги оʻзаро муносабатлар (рақобат, йиртқичлик)ни тадқиқ қилади. Биотсенология (ҳамжамоалар э.си) биотсенозларнинг тузилиши қонуниятлари, таркиби ва функсиясини оʻрганади.

Хусусий э. муайян таксономик гуруҳга мансуб организмларнинг муҳит шароитига муносабатлари мажмуини оʻрганади (мас, ҳашаротлар э.си). Баʼзан хусусий э.га муайян экосистема ва ҳамжамоани оʻрганадиган фан сифатида ҳам қаралади (мас, қишлоқ хоʻжалиги экосистемалари э.си — агроекология; оʻсимликлар ҳамжамоалари э.си — фитотсенология). Сув экосистемалари ва сув организмлари э.сини оʻрганадиган гидробиология ҳам э.нинг бир қисми ҳисобланади. э. аутекология (ҳар хил муҳит омилларининг алоҳида турларга таʼсирини оʻргайʼдиган фан) ва синекология (организмлар ва улар мажмуалари оʻртасидаги муносабатларни оʻрганадиган фан)га ҳам ажратилади.

"Е." терминини 1866 йил немис олими э. Геккел организмларнинг атроф муҳит билан муносабатларини белгилаш учун таклиф этган. э.нинг фан сифатида юзага чиқиши 18— 19-асрларда яшаган натуралистлар ва географларнинг ишлари билан богʻлиқ. 19-асрнинг охири ва 20-аср бошларида тадқиқотчилар айрим омиллар, айниқса, иқлимнинг организмларнинг тарқалиши ва динамикасига таʼсир этишига эʼтибор беришди. Айни шу даврда организмларнинг бир бутун мажмуи боʻлган табиий биотсенозлар тоʻгʻрисидаги тасаввурлар шакллана бошлайди. э. 20-асрнинг 20—30- йилларида жадал ривожлана бошлади. Бу даврда америка зоологи Ч.Елтон популятсиялар ва ҳамжамоаларни оʻрганишнинг асосий вазифаларини коʻрсатиб берди; италиялик ва америкалик математиклар В. Волтерра ва А. Лотка популятсияларнинг оʻсиши, оʻзаро таʼсирининг математик моделларини таклиф этишди; рус микробиологи Г.Ф. Гаузе бу моделларни тажрибада синаб коʻради. Худди шу даврда гидробиологияла тирик организмлар орқали моддалар ва энергия оʻзгаришини миқдорий жиҳатдан оʻрганиш бошланади. Бир-бири ва нотирик атроф муҳит билан оʻзаро богʻланган организмлар комплекслари тоʻгʻрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши инглиз ботаниги А. Тенслининг "екосистема" (1935) ва рус ботаниги В.Н. Сукачевнинг "биогеотсеноз" (1940) тушунчаларининг яратилиши билан богʻлиқ.

20-асрнинг 50- йилларида умумий э. шаклланади. Тадқиқотчиларнинг асосий ишлари организмлар ва улар ҳосил қиладиган системаларнинг оʻзаро таʼсирини оʻрганишга қаратилади. э. тадқиқотларида миқдорий методлар кенг тарқала бошлайди; лаб. ва табиатда оʻтказиладиган тажрибалар ҳамда математик моделлаштиришлар кенг қоʻлланила бошланади.

20-асрнинг 2-ярмида одамнинг биосферага салбий таʼсири кучайиши натижасида экологик кризиснинг юзага чиқиши ва табиатни муҳофаза қилиш ишларини кенг миқёсда амалга ошириш заруриятининг тугʻилиши билан э.нинг амалий аҳамияти кескин ошиб кетди; коʻпчилик табиий фанларни "екологиялаштириш" бошланди; э. билан фалсафа, сотсиология ва бошқалар бир қанча фанлар оʻртасида узвий богʻланиш пайдо боʻлди. Ҳозирги даврда саноат ва қишлоқ хоʻжалиги ишлаб чиқариши, транспорт, қурилиш, илмийтехникавий, демографик муаммоларни ҳал этиш ҳамда табиии ресурслардан ратсионал фойдаланиш ёʻлларини ишлаб чиқишда экологик ёндашув зарур боʻлиб қолди.

Екология кенг тармоқли фан бўлиб, 80 дан ортиқ фанни ўз ичига олади.

Оʻзбекистонда э.нинг ривожланиши Д.Н.Кашкаров, А. Л. Бродский, Т. 3. Зоҳидов ва бошқаларнинг ишлари билан богʻлиқ. Д. Н. Кашкаров умуртқали ҳайвонларни оʻрганган ва биринчи боʻлиб, ҳайвонлар экологияси дарслигини яратган. А. Л. Бродский тупроқ умуртқасиз ҳайвонларини, Т. 3. Зоҳидов Қизилқум умуртқали ҳайвонларини экологик жиҳатдан тадқиқ қилган. Оʻсимликлар экологиясига оид тадқиқотлар Қ.З.Зокиров, А. М. Музаффаров, И . И. Гранитов ва уларнинг шогирдлари томонидан кенг миқёсда олиб борилмоқда.

«Inson tomonidan biosferaga ko'rsatilayotgan ta'simi tartibga solish, ijtimoiy taraqqiyot bilan qulay tabiiy muhitni saqlab qolishning o'zaro ta'sirini uyg'unlashtirish, inson va tabiatning o'zaro munosabatlarida muvozanatga yerishish muammolari borgan sari dolzarb bo'lib qolmoqda. Ekologik xavfsizIik kishilik jamiyatining buguni va yertasi uchun dolzarbligi, juda zarurligi bois eng muhim muammolar jumlasiga kiradi.

Bu muammolar amaliy tarzda hal etilsa, ko'p jihatdan hozirgi va kel~usi avlod turmushining ahvoli va sifatini belgilash imkoniyatini beradi» Mamlakatimizdagi ekologik xavfsizlik siyosati O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi, atrof-muhit va barqaror rivojlanishga oid qonunchilik hamda Rio-de-Janeyro va Y oxannesburg Deklaratsiyalari printsiplari tamoyillari asosida olib borilib, ijtimoiy va ekologik yo'naltirilgan bozor iqtisodiyoti orqali huquqiy demokratik davlat va ochiq fuqarolik jamiyati barpo etilmoqda. Ma'lumki, O'zbekistonga sobiq eski tuzumdan ma'naviy eskirgan va atrof-muhitni kuchli ifloslantiruvchi sanoat ishlab chiqarishi jihozlari va texnologiyalari myeros bo'lib qolgan. Bunday sharoitda nafaqat sanoat, balki qishloq xo'jaligi ishlab chiqarishi hamda maishiy turmushni ham mumkin qadar «ekologiyalashtirish» va tabiatni muhofaza qiIish siyosati bilan uyg'unlashtirish eng muhim vazifa hisoblanadi.

Термиз давлат Университети

Техника факултети 2-босқич талабаси

Умарова Лола


Izohlar