“Она тилим - жону дилим”

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани муносабати билан “Тил хафталиги” байрами ўтказиш режасига асосан 20-октябрь куни “Она тилим - жону дилим”номли байрам тадбири ўтказилди

Тадбирни Ўзбекистон давлат консерваторияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Р.Нигматов кириш сўзи билан очди ва йиғилиш қатнашчиларини ушбу кун билан табриклади. Байрам тадбирига ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ушбу куннинг биз учун нечоғлик аҳамиятли эканлиги, онатилимизнинг ривожланиб, равнақ топиши учун барчамиз бирдек масъул эканлигимиз ҳақида тўхталиб ўтди. Тил-миллатнинг борлигини, унинг тарихи ҳақида маълумот берувчи восита ҳамдир. Айни дамда орзу умидларимиз, истиқлолимиз, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шунинг учун, она тилимизга доимо хурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Зеро, тил бор экан миллат давомий, унинг истиқболи буюк, нурли ва чароғондир.

ЎзДК фойисида тил байрамига бағишланган китоблар кўргазмаси ва сотувини ўтказилди.Талабалар ва профессор ўқтувчилар ўзлари қизиқтирган адабиётларни сотиб олишди. Шу билан бирга ЎзДК орган залида “Она тилим - жону дилим”номли талабалар томонидан таёрланган концерт номерлари ва “Интервал” талабалар театр студиясининг театрлашган байрам дастури хавола қилинди.


Izohlar