Тилга эътибор-элга эътибор

Тил – миллатнинг фахри, ғурури, қиёфасининг бир бўлагидир. Шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу сана мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Шу билан бир пайтда тилимизнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун ҳам беқиёс имконияти яратилди.

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани муносабати билан “Тил хафталиги” байрами ўтказишга қизғин тайёргарлик кетмоқда ушбу тарихий санага бағишланган ижтимоий тадбир ўтказилиши режалаштирилди.Режага кўра “Тилга эътибор-элга эътибор” ва“Тил - маънавият кўзгуси”мавзусида талабалар билан давра суҳбатлари хамда “Давлат тили-миллат ғурури”мавзусида “Камолот” ЁИҲ БТ тадбири.Тил байрамига бағишланган китоблар кўргазмаси ва сотувини ўтказиш билан бир қаторда “Она тилим - жону дилим”номли талабалар томонидан таёрланган концерт номерлари ва “Интервал” талабалар театр студиясининг театрлашган байрам тадбири ўтказилаши режалаштирилган.


Izohlar