Таъзимга бош эгиб...

Қадрли Оллоҳ назар этган Инсон! Парвардигор инояти ила Ўзбекистондек юрт раҳномаси бўлганингизга таъзимдамиз. Халқни улуғлаб, уни қўллаб, дардкашига айланганингизга таъзимдамиз. “Сизнинг фарзандларингиз”, “опа-сингилларингиз”, қадрдонларингиз” қайғуда бугун.

Дилларда минг армон, йиғлади осмон,

Ҳақнинг қароридан бўлмади имкон,

Кўкнинг гумбазида саросар булут.

Руҳларни тарк этганида жон.

Тақдирнинг энг буюк инъоми,

Ўзбегим йўқотди Исломин.

Кўчалар сокиндир, сукунат олам,

Барчанинг кўзида қайғу, мунг, алам,

Ёқса ёришмайди дилларда чироқ,

Қалбларда фарёд, ожиздир қалам

25 ёшда навқирон ўғлон,

Сизни соғинади, Жаннати жаҳон!

Тўйида тўёна бўлди улуғвор,

Тарих китобида бўлди муҳрдор,

Аммо юрагида бир армони бор

Ўғлонлар пойингизда бериб туриб жон,

Айтишар:

Ўзингиз қайдасиз, “Жаннати Инсон!”,

Сўзингиз қайдадир “Ҳазрати Инсон!”

Ўзбегим йиғлайди, юрак, бағри қон,

Исломин излайди ҳур Ўзбекистон!


Izohlar