“Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг”

N.To`xtayeva

“Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг” мавзусида давра суҳбатига маълумот

2016 йил 23 апрель куни Институт ректорининг 9.03.2016 йилнинг 117 А/Ф буйруғига асосан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида мажлислар залида “Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Институт Хотин – қизлар қўмитасининг раиси Н.Тухтаева буни ўтказишдан асосий мақсад таълим олаётган оилали қизларнинг қайноналари билан ўзаро муносабатларини янада яхшилаш, оилада ўз ўрнини билиши, қайноналарни ҳам ўз онасидек кўриб ҳурмат қилишлари, қайноналар ҳам келинларини ўз қизларидек кўришлари, институтдаги машғулотларга ўз вақтида кеч қолмасдан қатнашишларида ёрдам ва маслаҳатлар беришларини йўлга қўйиш мақсадида ташкиллаштирилди. У таълим олаётган оилали талаба қизлар тўғрисида маълумотлар бериб, уларнинг ютуқлари, камчиликлари тўғрисида гапириб, улардан жуда катта маъсулият талаб қилинади. Чунки у оилада келин, бола тарбияси билан шуғулланувчи она, институтда эса кундалик вазифаларни бажарувчи талаба. “Оилавий ҳаёт бу – икки ёшнинг соғлом авлодни дунёга келтириш ва бир умурга севги асосида тузиладиган оиладир” деди. Ахборот технологиялари кафедраси доценти

Г.Шодмонова “Ёшлар тарбиясидаги онанинг роли” ҳақида ўз ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтирди. Тошкент шаҳар 9-сонли оилавий поликлиниканинг гинекологи С.Ш.Камолова “Бўлғуси оналар-келажагимиз пойдевори” мавзусида маъруза қилиб, турмуш қуриш қиз болалар учун 22-25 ёш, ўғил болалар учун эса 24-30 ёшни ташкил қилишини, бу ёшда турар жойи касби ва моддий жихатдан таъминланганлигини айтди. Ёш турмуш қурган қизларда ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг тушиши, барвақт туғруқлар, камқонлик ва айниқса қон босимининг ошиши, бош мияга қон қуйилиши натижасида жаррохлик учуллари билан туғдиришга олиб келади натижада вазни паст, асфиксияда туғиладиган гўдакларни сони ортиб боради. Ёш турмуш қуриш ва эрта она булиш аёлларнинг илм олиши ва мехнат қилишга имкониятларини чеклаштиришини айтиб ўтди. Ёш она моддий жихатдан таъминланмаганлиги сабабли кшп миқдорда муаммолар пайдо бўлиб, кучли асабийлашади ва бу холат болага хам салбий тасир қилади.

Гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси О.Шермухаммедова “Соғлом оила-жамиятнинг асосий пойдеворидир” мавзусида маъруза қилиб тингловчиларни жалб қилди.

Олима аёллар уюшмасини раиси, психолог Муқимова.Д “Она ва бола саломатлиги оила рухиятининг барқарорлигидир” деб номланган марузасида қизларнинг турмуш тарзига тайёрлашда ривожланиш даражаларини кўзда тутган холда идеалогик ва психологик кўрсатгичларни намоён этиши ва физиалогик ўзгаришларни бола ривожланишга тасири хақида тўхталиб ўтди.

Бу давра сухбатида қатнашувчилар ўзларининг фикр ва мулохазаларини баён қилишиб, уларда катта таъсурот қолдирганини “Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг” мавзусини биринчи маротаба эшитаётганлигини, бундай тадбирларни қайноналар, келинлар ва оналар учун жуда катта ахамияти борлигини айтишди. Келгусида шундай тадбирларни купроқ утказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди дейишди.

“Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг” давра сухбати Ёшлар радиоканалида эфирга узатилади.

TIMI


Izohlar