Год поддержки активного предпринимательства, инновационных идей и технологий

ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИК, ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚУЛЛАБ – ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Мўҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев халқимизга, айниқса, ёшларга бўлган эътибори ҳақида кўп гапирсак ҳам оз. Шу билан бирга, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида сидқидилдан хизмат қилаётган юртдошларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашлари, жумладан, уларнинг уй-жой, ижтимоий ва тиббий шароитларини яхшилаш, гонорарлар миқдорини ошириш, ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича қабул қилган барча қарорларининг чиқарилиши бунинг яққол исботидир.

Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилмоқда.

Ёшлар ҳаетидаги барча соҳаларни ривожлантириш мақсадида, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича келгуси йилда кенг кўламдаги ишлар кўзда тутилмоқда. Жумладан, Нукус шаҳрида Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби, Урганчда “Ёшлик” спорт мажмуаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида универсал спорт комплекслари, Қарши шаҳрида спорт-соғломлаштириш мажмуаси, кўп тармоқли ёпиқ сузиш ҳавзаси барпо этилиши режашлаштирилди.

Ёшлар ҳақида гап кетганда, Президентимиз доим бир нарсани ўйлайдилар. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтириши ҳақида 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига қилган мурожаатномаларида таъкидлаб ўтдилар.

Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратилиши, хориждаги тенгдошларимиз билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишимиз кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Бу ёшларниннг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Шу қаторда ёшларга бундан буён ҳам инглиз тили ва бошқа хорижий тилларни чуқур ўқитиш масаласига устувор аҳамият ва эътибор каратилиши хақида атрофлича тухталиб ўтдилар.

Шундай улуғ мақсадлар йўлида барчамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни, жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримиз ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак.

Ўзимиз ўзимизга ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, кўзлаган барча марраларимизга албатта етамиз. Бу борада кўп синовлардан ёруғ юз билан ўтган олижаноб халқимизнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ишончлари жудда катта.

Эзгу мақсадларимизга эришиш йўлида барчамиз куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик учун Президентимиз раҳнамолигида туну - кун биз ёшлар меҳнат килишмиз керак. Халқимизнинг мана шундай юксак ишончига биз ёшлар муносиб бўлишимиз лозим.

Президентимизнинг ушбу мурожаатларини мен ҳам, Самарканд давлат чет тиллари институти талабаси сифатида барча курсдошларим билан биргаликда катта кизикиш ва хаяжон билан тингладик ва Президентимиз берган топширикларини тахлил килган холда узимиз учун максад ва марралар белгилаб олдик.

Насруллаев Жавоҳирхон Равшанхонович

Самарқанд давлат чет тиллар институти 2 – босқич талабаси

Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиеёва перед Олий Мажлисом


Комментарии